ЎзА Ўзбек

13.08.2019 17:57 Чоп этиш версияси

Сарҳад лочинларига муносиб туҳфа

Сарҳад лочинларига муносиб туҳфа

Президентимиз раҳнамолигида Қуролли Кучлар қудратини мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда.

Яратилаётган имконият ва шароитлар ДХХ Чегара қўшинларининг жанговар сафларида хизмат қилаётган мард ва жасур чегарачи посбонларга ўзгача куч бағишлаб, сарҳадларимиз дахлсизлиги ва юртимиздаги тинчлик-осойишталикни таъминлашдек шарфли бурчини аъло даражада бажаришига замин яратмоқда.

photo5375282189945645900.jpg

Сурхондарё вилояти Музробот тумани ҳокимлиги ташаббуси билан туман прокуратураси ҳамда ички ишлар бўлими ходимларидан иборат бир гуруҳ вакиллар 9206-сонли ҳарбий қисм тасарруфидаги чегара постига ташриф буюрди. Меҳмонлар ҳарбий хизматчилар ҳаёти, уларга яратилаётган шарт-шароитлар билан танишишди.

Ҳарбий хизматчилар билан бўлиб ўтган учрашувда туман ҳокими Эркин Алимов ҳарбийлар она Ватан тинчлигини ҳимоя қилувчи мард жасур ўғлонлар эканини алоҳида таъкидлади.

photo5373283234856676287.jpg

– Юрт осойишталиги халқимиз фаровонлиги бевосита сиз ўғлонларнинг зиммангиздаги улкан масъулиятдир, уни садоқат билан бажариш эса машаққатли вазифадир, бу йўлда сизларга куч-қувват, мустаҳкам ирода тилайман, – деди туман ҳокими Э. Алимов.

Ҳарбий хизматчиларга велосипед лар совға қилинди. Бу уларнинг руҳиятига янада тетиклик ва шижоат бағишлади. Демакки, ҳарбийларимиз бурчига содиқ бўлиб, Ватан тақдирига дахлдорлик ҳисси билан яшаб, ишониб топширилган юксак, шу билан биргаликда шарафли вазифани виждонан, чин юракдан адо этар экан, ҳеч қандай ташқи куч бизнинг тараққиётимизга, юртимиз равнақига, гуллаб яшнаётган гўзал диёримизга рахна сололмайди.

С. ШОБЕРДИЕВ, ЎзА
2 053