Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.05.2018 14:53 Чоп этиш версияси

Саноат усулида омухта ем ишлаб чиқариш кенгайтирилади

2018-2019 йилларда йилига 354,0 минг тонна гранулаланган ва экструдирилган замонавий омухта ем ишлаб чиқариш қувватлари барпо этилади. 

Республикада замонавий саноат усулида омухта ем ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилади. 

Қарорга мувофиқ, жорий йилда 28 минг 844 гектар майдонда маккажўхори экилади ҳамда 2018-2019 йилларда ҳудудларда 280 та бўрдоқичилик комплекслари ташкил этилади.

Бундан ташқари, 2018-2019 йилларда йилига 354,0 минг тонна гранулаланган ва экструдирилган замонавий омухта ем ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш орқали истеъмолчиларнинг омухта емга бўлган талабини тўлиқ қондириш режалаштирилмоқда.

Эндиликда, чорва моллари, парранда ва балиқ озуқаси учун ишлаб чиқарилаётган омухта ем маҳсулотлари қадоқланган ва унга маҳкамланган ёрлиқда маҳсулотни тайёрлаган ташкилот, ишлаб чиқарилган санаси, таркиби, чорвачиликнинг қайси тури, йўналиши ва чорва молларининг ёши учун тайёрланган, яроқлилик муддати ва сақлаш шароитлари кўрсатилиши лозим.

Қарор билан, шунингдек, мутасадди ташкилотларга омухта ем маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида “Ўздонмаҳсулот” АК ва “Ўзпахтаёғ” АЖ тизимидаги ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектларига ҳудудларда фаолият юритаётган кушхоналар, гўшт ва балиқни қайта ишлаш, колбаса, пиво, томат ва мева шарбатлари ишлаб чиқарувчи ташкилотлардан иккиламчи ва озуқабоп чиқиндиларни шартнома асосида сотиб олишига амалий ёрдам кўрсатиш топширилди.

ЎзА
5 431