ЎзА Ўзбек

02.12.2019 Чоп этиш версияси

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ҳайдовчи 50 кишини ҳаётини сақлаб қолди

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ҳайдовчи 50 кишини ҳаётини сақлаб қолди


1 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳридаги Приморск автомобиль йўлида ҳаракатланаётган йўловчи автобусида кучли ёнғин келиб чиқди. Бахтсиз ҳодиса оқибатида автобусдаги 50 кишининг ҳаёти хавф остида қолган эди.

Автобусни бошқариб бораётган 43 ёшли ўзбекистонлик ҳайдовчининг тезкор ҳаракатлари туфайли барча йўловчилар эвакуация қилинган. Бахтсиз ҳодиса оқибатида жабрланганлар аниқланмаган, дейилади spbdnevnik.ru портали хабарида.

Кун қаҳрамонига айланган ўзбекистонлик ҳайдовчи бир ўзи учта ўт ўчириш мосламаси билан автобусдаги ёнғинни бартараф этишга уринган. Мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ёрдами билан ёнғин бутунлай бартараф этилди.

“Ҳайдовчи автобусда юзага келган ёнғинни учта ўт ўчиргич билан бир ўзи ўчирмоқчи бўлган. Афсуски, амалиёт шуни кўрсатадики, агар автобус ёнишни бошласа, уни ўт ўчиргичлар билан бартараф этиш деярли мумкин эмас. Бу амалиётда тасдиқланган ҳақиқатдир”, дейди автобус тегишли бўлган “Третий парк” ОАЖ матбуот хизмати вакили.


5 091
ЎзА