01.08.2018 17:44 Чоп этиш версияси
Санъатдаги сийрат

Кўргазмадан кўзланган асосий мақсад санъатнинг ўзига хос мактаб ва анъаналарини ривожлантириш, ижод аҳлининг меҳнатини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, миллий ва замонавий санъат турларининг ўзаро уйғунлашувини, янги услубларини санъат ихлосмандларига намойиш этиш ва "устоз-шогирд" анъаналарининг бардавомлигини таъминлашдан иборат.

Кўргазмадан амалий санъатимизнинг ёғоч ўймакорлиги, миниатюра, наққошлик, каштачилик ва бошқа йўналишларида изланаётган ижодкорларнинг асарлари жой олган.
Уюшмаган ёшларни турли маънавий таҳдидлардан асраш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиши учун кўргазма доирасида Ўзбекистон Маданият ва санъат кўргазмаси томонидан амалий санъат маҳорат дарслари ҳамда тўгараклар ҳам ташкил этилмоқда.

Назокат Усмонова, Фарҳод Абдурасулов (сурат) ЎзА

13 104