Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

01.08.2018 17:44 Чоп этиш версияси

Санъатдаги сийрат

Санъатдаги сийрат “Лайлак қўнди” маданий мерос объектида Маданият вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Маданият ва санъат кўргазмаси, Республика “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамкорлигида “Санъатдаги сийрат” номли кўргазма ташкил этилди.

Кўргазмадан кўзланган асосий мақсад санъатнинг ўзига хос мактаб ва анъаналарини ривожлантириш, ижод аҳлининг меҳнатини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, миллий ва замонавий санъат турларининг ўзаро уйғунлашувини, янги услубларини санъат ихлосмандларига намойиш этиш ва "устоз-шогирд" анъаналарининг бардавомлигини таъминлашдан иборат.

10 (1).jpg

Кўргазмадан амалий санъатимизнинг ёғоч ўймакорлиги, миниатюра, наққошлик, каштачилик ва бошқа йўналишларида изланаётган ижодкорларнинг асарлари жой олган.

Уюшмаган ёшларни турли маънавий таҳдидлардан асраш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиши учун кўргазма доирасида Ўзбекистон Маданият ва санъат кўргазмаси томонидан амалий санъат маҳорат дарслари ҳамда тўгараклар ҳам ташкил этилмоқда.

17 (1).jpg

Назокат Усмонова, Фарҳод Абдурасулов (сурат) ЎзА