ЎзА Ўзбек

14.09.2018 17:17 Чоп этиш версияси

Самарқанднинг энг яхши тадбиркорлари аниқланди

Самарқанднинг энг яхши тадбиркорлари аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус-2018” кўрик-танловининг Самарқанд шаҳар босқичи бўлиб ўтди. 

Унда 70 га яқин тадбиркор ва ҳунарманд ўз маҳсулотлари ва хизматлари билан иштирок этди.

3.JPG

Танлов ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг фаолияти, уларнинг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш салоҳияти, иқтисодий ҳолатини белгиланган меъёрлар асосида баҳолади. «Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори» йўналишида "Sam Ferre" МЧЖ раҳбари Акмал Аҳмедов, «Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори» йўналишида "DiliMah” Рremium luxury" МЧЖ раҳбари Мусинбек Маҳмудов, «Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори» йўналишида «Регистон Камолжон» хусусий корхонаси раҳбари Камол Аликов ва «Йилнинг энг яхши ҳунарманди» йўналишида ёғоч ўймакори Мансур Асадов ғолиб деб топилди. 

6.JPG

Шунингдек, 10 га яқин рағбатлантирувчи номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. 

Алишер Исроилов (сурат), ЎзА
4 388