ЎзА Ўзбек

13.01.2020 Чоп этиш версияси

Самарқандлик “Темурбеклар”

Самарқандлик “Темурбеклар”
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни олдидан 

Самарқанд Темурбеклар мактабида 263 нафар ҳарбийликка ҳавас қўйган жасур ўғлон таълим-тарбия олмоқда.

Мактабда ўқувчиларнинг чуқур билим олиши ва бошланғич ҳарбий тайёргарлик кўникмаларига эга бўлишиучун 27 нафар педагог ва 13 нафар ҳарбий хизматчи меҳнат қилмоқда.

photo5251293235798715784.jpg

photo5253643570752106042.jpg

- Ўқувчиларимиз ҳарбий бўлиш истагида ушбу таълим муассасасига ўқишга киришган, - дейди ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Шерзод Рашидов. – Уларга илк ҳарбий кўникмаларни пухта ўзлаштиришларига мактабимизда етарли шароитлар мавжуд. Ҳарбий хизматчилар томонидан белгиланган дастур асосида назарий билимлар билан бирга ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув машғулотларни олиб боришади. Бу бўлажак ҳарбийларни ҳарбий ҳаётга мослашишларига хизмат қилади.

Мактаб ўқувчилари фанларни ўзлаштиришда ҳам юқори натижаларга эришмоқда. Жумладан, 2019 йил январь ойидамактаб ўқувчиси Муҳриддин Рўзиев Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги муносабати билан ўтказилган “Темур тузуклари билимдони” танловида фахрли 2-ўринни қўлга киритган. Шунингдек, 2019 йил март ойида Самарқанд Темурбеклар мактаби ўқувчилари жамоаси Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида МҲД давлатлари ҳарбий лицейлари ўртасида ўтказилган физика ва математика фанлари бўйича олимпиадада қатнашиб, 2-ўринни эгаллаган.

photo5251293235798715786.jpg

photo5251293235798715787.jpg

– Ҳарбийликка бўлган ҳавас мени ушбу мактабга етаклади, - дейди мактабнинг 1-босқич ўқувчиси Шерхон Омонқулов. – Мактабда билим олиш, ҳарбий тайёргарлик ва спорт билан шуғулланишга етарли шароит бор. Ҳарбий бўлиш истагида тенгдошларим билан барча фанларни, ўқув машғулотларни пухта ўзлаштиришга ҳаракат қилаяпмиз. Шунингдек, мактабмизда ташкил қилинган қўл жанги, айкидо ва бокс спорт турлари билан мунтазам шуғулланаяпмиз. Мақсадимиз ҳарбий бўлиб, юртимизнинг ҳақиқий ҳимоячиси бўлишдир.

1 664
Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА