ЎзА Ўзбек

18.03.2020 Чоп этиш версияси

Самарқандлик талабалар учун 6 автобус, 70 га яқин енгил автомашина жалб этилди

Самарқандлик талабалар учун 6 автобус, 70 га яқин енгил автомашина жалб этилди

Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган вилоятлик талабаларни уйига бепул етказиш бўйича хайрли ташаббуслар давом этмоқда. “Тошкент” автовокзалидан Самарқанд шаҳрига ҳомийлар кўмагида бепул автобуслар йўлга қўйилди.

Ҳозирга қадар иккита автобус 100 нафар талаба билан Самарқанд шаҳрига йўл олди.

– Самарқандлик талабаларнинг уйга кетишларига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Самарқанд вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят транспорт бошқармаси томонидан 6 автобус ва 70 га яқин енгил автомашиналар жалб этилди, – дейди Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси вакили Азиз Исломов. – Бугун кун давомида 6 автобус кетма-кетликда Самарқандга йўл олади. Талабалар манзилига бепул етказилади.

Талабаларнинг рўйхатдан ўтиши давом этмоқда.

1.jpg

16.jpg

14.jpg

2 389
Нурилло Насриев, Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА