2020 йил 18 март куни соат 9.00 ва 10.00 да Тошкент автобошбекатидан Самарқанд шаҳрига ҳомийлар кўмагида бепул автобуслар йўлга чиқади.

2020 йилнинг 16 март кунидан Ўзбекистон Республикасидаги барча таълим муассасаларида таътил эълон қилингач, талабалар ҳам ўз уйларига ошиқди. Йўловчи оқимининг кўпайиши билан айрим шахслар томонидан вилоятлараро қатновчи шахсий транспорт воситаларида йўлкиранинг бир неча баробар ошиб кетиши кузатилди. Бу эса халқимизнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлди.

Самарқанд вилоят ҳокимлиги ана шундай вазиятда Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган талаба-ёшлар ҳамда Тошкент шаҳрида бўлиб турган самарқандликларни вилоятга қайтариш учун махсус рейслар ташкил этилмоқда.

Ҳурматли самарқандликлар! 18 март санасида Тошкент автобошбекатига келиб кўрсатилган вақтларда йўлга чиқувчи автобуслардан фойдаланинг, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандлик талабалар ҳам Тошкентдан бепул олиб келинади