Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.12.2017 17:52 Чоп этиш версияси

Самарқандлик тўрт нуроний ҳажга бепул борди

Жорий йилда Самарқанд вилоятининг барча шаҳар ва туманларида фахрийлар учун барча шароитга эга “Нуронийлар маскани” фойдаланишга топширилди. 1098 маҳалла фуқаролар йиғинида “Нуронийлар жамоатчилик кенгаши” тузилиб, самарали фаолияти йўлга қўйилди.

Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Самарқанд вилояти бўлимининг 2017 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ вилоятда амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.

– Бу йил вилоятимиздан тўрт нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ҳаж сафарини бепул амалга ошириб қайтди, – дейди “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Ҳ.Нормуродов. – 460 нафар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож отахон ва онахонларга жамғарма ҳисобидан 160 миллион сўмлик кийим-кечак, сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Бундан ташқари, ҳокимлик ва бошқа ташкилотлар томонидан ҳар бир фахрийга моддий ва маънавий ёрдам берилиб, тиббий-ижтимоий кўмак кўрсатилмоқда.

Йиғилишда Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этишда ўзини ўзи бошқариш органлари масъулиятини кучайтириш, хотин-қизлар қўмиталари билан ҳамкорлигининг асосий йўналишлари, ёшлар таълим-тарбиясида кекса авлод тажрибасидан самарали фойдаланиш масалалари атрофлича муҳокама этилиб, зарур тавсиялар ишлаб чиқилди.

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА
3 095






Все о погоде - Pogoda.uz