ЎзА Ўзбек

25.04.2018 18:27 Чоп этиш версияси

Самарқанддан 70 нафар фахрий “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонига муносиб кўрилди

Самарқанддан 70 нафар фахрий “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонига муносиб кўрилди Самарқанд вилояти ҳокимлигида бир гуруҳ нуроний ва меҳнат фахрийларига “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан таъсис этилган мазкур нишон билан иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, юриспруденция ва бошқа соҳаларда кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган нафақа ёшидаги юртдошларимиз, шунингдек, ишламасдан, ҳаётини оилалар мустаҳкамлигини сақлаш, фарзандларимизни жамият олдида масъулият, миллий ва умуминсоний қадриятларга, катталарга ва ёш авлод вакилларига ҳурмат, Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга бағишлаб, жамиятимизда ҳурмат қозонган оналар тақдирланади.

8.JPG

Бу йил илк бор берилаётган ушбу нишонга Самарқанд вилоятидан 70 нафар фахрий муносиб кўрилди. 

11-faqat saytga.JPG

– Ушбу нишон юртимизда фахрийларга бўлган доимий эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир ёрқин ифодасидир, – дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, III даражали “Меҳнат фахрийси” нишони соҳиби Худойберди Комилов. – Президентимизнинг бу эътибори биз фахрийларни ватанимиз тараққиёти йўлида фидойилик кўрсатиб, ёшларга ибрат бўлиб яшашга, юртимизда барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этишга ундайди. Аввало, ўз оиламиз, маҳалламиз ҳаёти, турмуш тарзи билан бошқаларга ибрат бўлиб, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёшларни турли ёт ғоя ва иллатлардан асраш, навқирон авлодни юксак инсоний фазилатлар руҳида тарбиялашга бутун куч-ғайратимизни бағишлаймиз.

Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат), ЎзА
8 075