ЎзА Ўзбек

16.03.2019 09:26 Чоп этиш версияси

Самарқанддаги оммавий юришда кимлар қатнашди?

Самарқанддаги оммавий юришда кимлар қатнашди?

Бугун тонгда Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғининг асосий кириш қисмидан боғ бўйлаб Мустақиллик кўчаси орқали 3000 метрга оммавий юриш марафони ўтказилди.

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 1,5 минг нафарга яқин тиббиёт ходимлари ва спортчилар иштирок этди. Улар марафонда қатнашиш билан бирга 1,5 соат давомида эрталабки бадантарбия машқларини ҳам бажарди.

photo_2019-03-16_09-28-32.jpg

– Асосий мақсад соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва аҳолини оммавий спортга жалб этиш, – дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Д. Жуманиёзов. – Бундан буён ҳар ҳафта шанба куни бу тадбир ўтказилади. Шунингдек, бошқа туман ва шаҳарларда ҳам оммавий юриш ва бадантарбия машқлари ташкил этилади. Чунки соғлом танда - соғ ақл, дейди халқимиз. Танамиз соғлом бўлса, турмушимизда файз, ишимизда унум бўлади.

photo_2019-03-16_09-28-33.jpg

photo_2019-03-16_09-28-36.jpg

Алишер Исроилов (сурат), ЎзА
3 834