ЎзА Ўзбек

04.04.2018 16:36 Чоп этиш версияси

Самарқанддаги автомобиль бозори кўчирилади

Бу – Президентимизнинг 17-18 март кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида берган топшириқлари ва Пастдарғом туманида кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнида белгиланган.

Самарқанд туманидаги “Мароқанд” деҳқон бозорининг филиали бўлган автомобиль бозори бошқа жойга кўчирилган ҳолда унинг ҳудуди балиқчилик хўжалиги инновацион илмий ўқув маркази, балиқчилик лабораторияси, махсус мактабгача таълим муассасаси, меҳмонхона ва кўп қаватли турар жойлар барпо этиш учун “Оқ амур балиқлари” фермер хўжалигига ажратиб берилади.

Туман архитектура ва қурилиш бўлими маълумотларига кўра, ҳозирда автомобиль бозори учун туман ҳудудидан жой танланмоқда.

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА
13 569