ЎзА Ўзбек

16.08.2018 19:06 Чоп этиш версияси

Самарқандда янги аквапарк иш бошлади

Самарқандда янги аквапарк иш бошлади
Самарқанд шаҳридаги собиқ “Суғдиёна” истироҳат боғи ҳудудида “Добусия Самарқанд акваленд” масъулияти чекланган жамияти томонидан аквапарк ташкил этилди.

Умумий майдони 3,5 гектарли аквапаркда катталар учун 2 та, болалар учун 1 та бассейн, шунингдек, 3 та жакузи ва 1 та умумий тўлқинли сув ҳавзаси барпо этилган. Ҳар бир бассейн ёшга мос тарзда аттракционлар билан жиҳозланган. Аквапарк бир вақтнинг ўзида 1000 кишини қабул қилиш имкониятига эга.

–Лойиҳанинг умумий қиймати 8 миллион АҚШ доллари, - дейди “Добусия Самарқанд акваленд” МЧЖ раҳбари Баҳриддин Иброҳимов. – Айни пайтда лойиҳанинг бир қисми ишга туширилди. 2000 кишига мўлжалланган меҳмонхона, қишки бассейн, спорт соғломлаштириш марказининг қурилиш ишлари давом этмоқда. Лойиҳа хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётир.

Аквапаркда бир нечта кафе-бар, чўмилиш анжомлари ва кийимлари савдо дўкони йўлга қўйилди. 30 нафар ёш доимий иш билан таъминланди.

6.JPG

11.JPG

14.JPG

27.JPG


Алишер Исроилов (сурат) ЎзА
8 652