ЎзА Ўзбек

30.06.2020 Чоп этиш версияси

Самарқандда сиам эгизаги туғилди

Самарқандда сиам эгизаги туғилди

Айни кунларда ижтимоий тармоқларда кўпчиликнинг эътиборида бўлган мавзу Самарқандда туғилган сиам эгизаклари ҳақидаги маълумот бўлди. 29 июнь куни дунёга келган чақалоқнинг тана аъзоси битта, боши эса иккита бўлган. 

Мутахассисларнинг берган маълумотига кўра, бола дунёга келишидан аввал 16 ва 21 ҳафталик даврида скрининг текшируви ўтказилган. Шифокорларнинг огоҳлантирилишига қарамай, ота-она фарзандини ўз ҳолатида дунёга келтиришни истаган.

Фейсбук ижтимоий тармоғининг «Халқ билан мулоқот» гуруҳи фойдаланувчиси Охунжон Узиков томонидан «Самарқандда икки бошли чақалоқ дунёга келди» сарлавҳаси остида қолдирилган постига кўплаб юртдошларимиз ўзларининг шахсий фикрларини билдиришган.

photo_2020-06-30_17-22-24.jpg

Зайнаб Маткаримова:
– Генетик хато.

Мафтуна Рашидова:
-Ўзбекистонда ногирон туғилган чақалоқларнинг 90 фоиздан ортиғи қариндош-уруғ никоҳи ҳосили. Бу статистика. Қачонки шу бемаънигарчиликни (Қуръони каримда хам таъқиқланган) бас қилсак, болаларимизнинг соғлом туғилишларига ҳам ёрдам берамиз!

Манзура Алимарданова:
– Майли, бу оллоҳни иродаси. Англияда шунақа эгизак қизлар бор, институтда дарс беради, жудаям фаол, ақилли қизлар. Буларни ҳам умри узоқ бўлсин. Оёги йўқ, қўли йўклар ҳам яшаяптику, нима қилибди иккита боши бўлса кўзлари очикдир, кўзи кўрлар ҳам яшаяптику, умрини берсин.

Халилуллох Мажидов:
–​ Бу ҳолат қариндошлар турмуш қуришидан келиб чиқади. Мен ҳайвонларни урчитиш мутахассисиман. Ҳаммаларингга тегишли бўлсин қариндошлар бир бирига қиз бериб шундай ачинарлик ҳолатга тушуши жуда осон. Гармон етишмаслик сабабли ҳайвонлар ҳам шундай кўп туғилади.

Дилорам Умаров:
– ​Сиам эгизаклари. Табиатда кўп учрайди. Бу оғир тури. Ажратишнинг имконияти йўқ.

Маъмура Зоҳид қизи:
–​ Банданинг қандай яралиши, қанча яшаши Ўзига аён. Шундай туғилдими, демак, шундай бўлиши тақдирда бўлган.

Гулрух Батирова:
–​ Генетика, яшаб кетиши қийин, чунки бошдан бўлак бошқа аъзолар биттадан. Юрак жигар ўпка етишмовчилиги...

Шухрат Кадыров:
–​ Бу фотошоп... смартфонларда фоторедактор бор. Интернетда "лайк" йиғиш учун қилинган.

Нигина Ташматова:
–​ Шунга айтишади 3 ойлик бўлганда скрининг қилинглар, шунақа ҳолатлар бўлмаслиги учун деб. Ўзини ҳам болани ҳам қийнаб...

Гулчеҳра Мирзаевна:
–​ Бир мияга хизмат қилувчи ўпка бу болакайда иккита мияга кислород етказиб беришга хизмат қилишига тўғри келади. Жуда нафас олишга қийналяпти. Оллоҳ қудратинг олдида ожизмиз.

Гулчехра Менглибаева:
–​ Врач назоратида бўлмаганми онаси, аёлларимиз докторларни айтганини қилишмайди. Скринингга бормаганми, кичкиналигидан кўринадику ҳаммаси, онанинг хам шўри, бечора гўдакларнинг ҳам, 2 та юракча уряпти, қўл оёқ биттадан, астағфируллоҳ...

Дилбар Насриддинова:
–​ Ассалому алайкум аввало ота-онасига фарзанд неъмати муборак бўлсин. Умри ва ризқлари билан берган бўлсин. Аллоҳни буюргани ва берган синоати ўзи қўлласин бардам бўлиб эсон омон катта илинглар.

* * *

Шу ўринда сиам эгизаклари ҳақида қисқача маълумот берсак:

Cиам эгизаклари бир қатор омиллар, масалан, қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳ, оналарнинг ёши ўтгандан кейинги туғруқ ҳолатларида, турли радиация нурлари ва экология бузилишида ҳам сиам эгизаклари дунёга келади. Бу касаллик дунёда жуда кам яъни 200-220 минг ҳолатда бир марта кузатилади. Бугунги кунда дунёнинг турли мамлакатларида туғилган сиам эгизакларининг кўпи 30-50 ёшгача умр кўриб, ҳатто иш фаолияти билан ҳам шуғулланиб келишмоқда. Уларнинг айримларидан фото суръатларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

photo_2020-06-30_18-55-02.jpg

photo_2020-06-30_18-56-52.jpg

photo_2020-06-30_18-57-01.jpg

Манижа БАҲРИЕВА,
журналист

3 310
ЎзА