ЎзА Ўзбек

31.08.2018 18:16 Чоп этиш версияси

Самарқандда раҳбарлар ва уларнинг оила аъзолари “Исломхўжа” фильмини томоша қилди

Самарқандда раҳбарлар ва уларнинг оила аъзолари “Исломхўжа” фильмини томоша қилди
Самарқанд шаҳридаги “Шарқ юлдузи” кинотеатрида “Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига асосан ишланган “Исломхўжа” бадиий-публицистик фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди.

“Республика кинопрокат маркази” давлат унитар корхонаси вилоят филиали томонидан уюштирилган тадбирга Самарқанд вилояти ҳокимлиги, бошқарма ва идоралар раҳбарлари оила аъзолари билан бирга таклиф этилди. 

Тақдимотда ушбу фильмнинг яратилиши ва Исломхўжа шахсияти ҳақида маълумот берилди. Шундан сўнг фильм намойиш этилди.

– Мазкур бадиий-публицистик фильм Ватанимиз мустақиллигининг йигирма етти йиллиги олдидан юртимиз кино ижодкорларининг халқимизга ўзига хос байрам совғаси бўлди, – дейди Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов. – Вилоятимиздаги ташкилотлар раҳбарлари бугун бу ерга оила аъзолари билан келиб ҳам маданий ҳордиқ чиқардилар, ҳам яқин ўтмишиздаги тарихий шахслар ҳаёти ва фаолияти ҳақида қимматли маълумотларга эга бўлдилар.             

Ғолиб Ҳасанов,ЎзА
5 095