Ҳар бир корхона йиғим-терим ишларига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Жорий йилда Самарқанд вилоятидаги 1958 фермер хўжалиги 75 580 гектар майдонда чигит қадаб, мўл ҳосил етиштирди. Ушбу ҳосилни йиғиштириб олиш, қайта ишлаш учун вилоятдаги 8 та пахта-тўқимачилик кластерлари билан шартнома тузилган.
 
Айни пайтда мазкур кластерларнинг 31 та пахта тайёрлов масканларида ҳосилни қабул қилиш учун зарур шарт-шароит яратилди. Етиштирилган пахтани тез ва қисқа фурсатларда йиғиб-териб олиш учун 2250 та терим отрядлари ташкил этилди, керакли миқдорда транспорт воситалари ажратилиб, мавсумга шай ҳолга келтирилди.

Шу ва бошқа маълумотлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган матбуот анжумани чоғида берилди.
– Қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ҳамкор ташкилотлар мутахассислари томонидан ўтказилган апробация натижаларига кўра, жорий йилда ҳар гектар ердан ўртача 27,1 центнер ўрнига 33,7 центнер ҳосил олиш кутилмоқда – дейди инспекция вилоят бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Даврон Очилов. – Бу қабул масканларига вилоят бўйича режада белгиланган 205 минг тонна ўрнига 255 минг тонна пахта етказиб берилади, дегани. Эътиборли жиҳати, бу йил вилоятимизда пахта хом ашёси тўлиқ кластер корхоналари томонидан етиштирилди. Фермер хўжаликлари ушбу – 8 кластер корхоналари билан шартнома тузди. Энди асосий вазифа – етиштирилган ҳосилни белгиланган муддатларда йиғиштириб олишдан ҳам биринчи навбатда кластерлар манфаатдор. Шунинг учун ҳар бир корхона йиғим-терим ишларига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда пахтани қисқа фурсатларда териб олиш учун 2250 та терим отряди ташкил этилди​