ЎзА Ўзбек

13.04.2020 Чоп этиш версияси

Самарқандда коронавирус инфекциясига чалинганлар 5 нафарга етди

Самарқандда коронавирус инфекциясига чалинганлар 5 нафарга етди

2020 йилнинг 13 апрель ҳолатига вилоятда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони яна икки нафарга ошиб, жами 5 нафарни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Вилоятда ушбу инфекцияга чалинган биринчи фуқаро ва у билан мулоқотда бўлган икки нафар беморнинг умумий аҳволи яхши. Ҳозирда улар мутахассислар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даволанмоқда.

Айни пайтда вилоятда 2361 нафар фуқаро карантин назоратига олинган бўлиб, уларнинг 460 нафари стационар шароитидаги тиббий кузатув остида.

1 628
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА