Самарқандда илк бор жигар саратони бўйича мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди
Шу пайтгача Россия, Ҳиндистон, Исроил, Корея, Германия каби тиббиёти ривожланган давлатлар клиникаларида амалга оширилган мазкур жарроҳлик усули юртимизда ҳам бажарилади.
Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали шифокорлари билан ҳамкорликда жигар саратони касаллигини даволашда артерия қон томирларида кимёвий эмболизация усули ёрдамида жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
– Онкологик хасталиклар диагностикаси ва даволаш жараёни билан бошқа касалликлардан кескин фарқ қилади, – дейди Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали директори, профессор Миржалол Жўраев. – Шифокорларимиз Самарқанд тиббиётида илк марта жигар саратони касаллигини даволашда кимёвий эмболизация усулини қўллади. Мазкур амалиёт мураккаб жараён бўлганлиги сабабли республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг бир гуруҳ малакали мутахассислари ҳам уларга яқиндан ёрдам берди. Келгусида бу ишни уларнинг ўзи мустақил бажариш кўникмасига эга бўлди.
Шу пайтгача Россия, Ҳиндистон, Исроил, Корея, Германия каби тиббиёти ривожланган давлатлар клиникаларида амалга оширилган мазкур жарроҳлик усули юртимизда ҳам бажарилади.

