Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.02.2018 11:40 Чоп этиш версияси

Самарқандда бир ҳафтада 1176 қоидабузарлик қайд этилди

Самарқанд вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотларига кўра, 2018 йил 29 январь - 4 февраль кунлари вилоят ҳудудида транспорт воситалари билан боғлиқ 1 минг 176 қоидабузарлик аниқланган.

Жумладан, 175 ҳолатда белгиланган тезликни ошириш, 81 ҳолатда ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқариш, 24 ҳолатда уяли телефондан фойдаланиш қайд этилиб, маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

22 нафар ҳайдовчи эса спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда транспорт воситасини бошқараётганда “тўхтатилган”.

ЎзА
9 668