Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

27.08.2018 11:51 Чоп этиш версияси

Самарқандда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурининг ижроси қониқарлими?

Самарқандда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурининг ижроси қониқарлими?
Самарқанд шаҳрида Президентимизнинг 2018 йил 7 июндаги “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Мажлисда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, барча секторлар раҳбарлари, республика тижорат банклари раислари ва ўринбосарлари, вилоят, шаҳар ва туманлардаги мутасадди идора ва ташкилотлар бошлиқлари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси М.Нурмуратов, Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов дастурни амалга оширишда маҳаллий ҳокимликлар, секторлар раҳбарлари ва банклар олдида турган вазифалар ҳақида сўз юритди. Дастур асосида Самарқанд вилоятига 140 миллиард сўмлик имтиёзли, яъни 7 фоизли кредит маблағлари ажратилиши белгиланган. Кредит ажратишда ортиқча расмиятчиликларга барҳам бериш, сохта маълумотлар ва сон ортидан қувиш ўрнига иш сифатига эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. Кредитни ундан фойдалана оладиган, бунга эҳтиёжи бор оилаларга бериш, имкон қадар кўпроқ кишилар бандлигини таъминлаш ва оила фаровонлигини оширишга йўналтириш зарурлиги қайд этилди.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА
3 471