ЎзА Ўзбек

24.08.2018 17:37 Чоп этиш версияси

Самарқандда 24-26 август кунлари “Silk road bazaar” миллий фестивали бўлиб ўтади

Самарқандда 24-26 август кунлари “Silk road bazaar” миллий фестивали бўлиб ўтади Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан илк бор ўтказилаётган фестивалга 3 мингдан ортиқ хорижлик сайёҳ таклиф этилган.

Қадим Шарқ бозорлари анъаналарини ўзида мужассамлаштирган фестивалда Самарқанд, Қашқадарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг 80 дан зиёд ҳунармандлари ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

photo5188662463615314118.jpg

Тадбир иштирокчилари савдо ярмаркасини томоша қилиб, маҳсулот харид қилиш билан бирга бу ерда намойиш этиладиган фольклор этнографик жамоалар ва бадиий жамоаларнинг чиқишлари, театрлаштирилган томошалардан ҳам баҳраманд бўлади.

ЎзА
4 250