ЎзА Ўзбек

18.10.2020 Чоп этиш версияси

Самарқандда 120 минг квадрат метрдан иборат йирик савдо мажмуаси қурилиши бошланди

Самарқандда 120 минг квадрат метрдан иборат йирик савдо мажмуаси қурилиши бошланди

Самарқанд туманида "Ko'ksaroy avto mall" кўп тармоқли савдо мажмуаси бунёд этилмоқда. Шу муносабат билан мажмуага тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Халқимизнинг эзгу анъаналарига мувофиқ Қуръон тиловат қилиниб, қурбонлик қилинди. Шундан сўнг, мажмуа номасини вилоят ҳокими Э. Турдимов ва лойиҳа таъсисчиси, "Нурли келажак ишонч сервис" МЧЖ раҳбари А. Қаюмов имзолаб, тамал тошини қўйишди.

photo_2020-10-18_17-37-13.jpg

photo_2020-10-18_17-37-04.jpg

- Мажмуанинг умумий майдони 4 гектар бўлиб, кўп тармоқли савдо мажмуаси 120 минг квадрат метрдан иборат бўлади,- дейди лойиҳа таъсисчиси А. Қаюмов.- Бу ерда 2 200 та дўкон қурилиши режалаштирилган. Муҳими, умумий қиймати 100 миллион долларга эга мажмуа бунёд этилиши натижасида 10 минг нафар аҳоли иш билан таъминланади. Айтиш жоизки, 65 миллион доллар савдо мажмуаси ва 35 миллион доллар янги технологиядаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхонаси учун мўлжалланган.

Мажмуа 2022 йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

photo_2020-10-18_17-37-17.jpg

photo_2020-10-18_17-37-26.jpg

10 719
Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА