Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

27.07.2018 15:02 Чоп этиш версияси

Самарқанд вилоятининг 591 ёки ҳар иккинчи маҳалласида жиноят содир этилган

Самарқанд вилоятининг 591 ёки ҳар иккинчи маҳалласида жиноят содир этилган
Маҳаллаларда уйма-уй юриб, аҳолида мавжуд муаммоларни аниқлаб, бартараф этиш ҳамда жиноятчиликка муросасиз муносабатни шакллантирш ишлари тўлиқ йўлга қўйилмаганлиги оқибатида жиноятчилик кузатилмоқда.

Тўғри, вилоятни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш, аҳолида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг ҳар қандай кўринишларига муросасиз муносабат шакллантириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Жорий йилнинг олти ойи мобайнида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича амалга оширилган комплекс чора-тадбирлар натижасида вилоятдаги 495 маҳаллаларда биронта ҳам жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.

Содир этилган жиноятлар аввалги йилга нисбатан 1 минг 245 тага ёки 40,2 фоизга камайган. Шундан, қотиллик 39,5 фоиз, босқинчилик 12,5 фоиз, оғир тан жарохати етказиш 27,4 фоиз, талончилик 62,5 фоиз, фирибгарлик 49,2 фоиз, ўғирлик 45 фоиз, безорилик 72,9 фоиз, автотранспорт воситасини олиб қочиш 33,3 фоиз камайган. Аҳоли билан амалга оширилган манзилли ишлар натижасида вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар 12,8 фоизга камайган бўлиб, улар иштирокида Булунғур, Нарпай, Нуробод, Тайлоқ ва Қўшработ туманларида биронта ҳам жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган.

Жамоатчилик вакиллари билан яқиндан ҳамкорликда ўтказилган мақсадли профилактик тадбирлар натижасида ёшлар, хотин-қизлар, илгари судланганлар ва доимий иш жойига эга бўлмаганлар томонидан жиноят содир этилиши ҳолатлари сезиларли даражада камайган.

Эришилган ижобий натижалар билан бир қаторда, айрим маҳаллаларда уйма-уй юриб, аҳолида мавжуд муаммоларни аниқлаб, бартараф этиш ҳамда жиноятчиликка муросасиз муносабатни шакллантирш ишлари тўлиқ йўлга қўйилмаганлиги оқибатида вилоятнинг 591 ёки ҳар иккинчи маҳалласида жиноят содир этилган. Айниқса, Самарқанд шаҳрида 43 та, Пастдарғомда 23 та, Ургутда 14 та, Иштихон ва Пайариқда 13 тадан маҳаллаларда жиноятлар содир этилиши кўпайганлиги ушбу ҳудудларда самарасиз профилактик тадбирлар амалга оширилганлигидан далолат беради.

Нурилло Насриев, ЎзА
4 827