ЎзА Ўзбек

12.01.2019 Чоп этиш версияси

Самарқанд вилоятининг яна бир туманига янги ҳоким тайинланди

Самарқанд вилоятининг яна бир туманига янги ҳоким тайинланди

Бугун Пайариқда ҳам халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси чақирилди. 

Унда ташкилий масала кўрилди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ҳокимлиги.

Абдумўмин Жўраев ўз аризасига кўра, Пайариқ тумани ҳокими вазифасидан озод этилди.

Шу пайтгача Тойлоқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатган Мусинов Дилшод Султанович Пайариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Бу Президент Ш.Мирзиёевнинг 11 январь куни вилоятга ташрифидан сўнг иккинчи туман ҳокимининг ўзгаришидир. 12 январь куни Пастдарғом туманига ҳам янги раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

4 366
ЎзА​