ЎзА Ўзбек

12.01.2019 Чоп этиш версияси

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида ҳоким ўзгарди

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида ҳоким ўзгарди

Бугун халқ депутатлари Пастдарғом тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ҳокимлиги. 

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов иштирок этган сессияда ташкилий масала кўрилди. 

Баҳодир Саъдуллаев ўз аризасига биноан Пастдарғом тумани ҳокими вазифасидан озод этилди. 

Шу пайтгача Самарқанд вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатган Худайбердиев Шунқор Фармонович Пастдарғом тумани ҳокими этиб тайинланди.

3 127
ЎзА