Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

27.08.2018 19:19 Чоп этиш версияси

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов зиёлилар билан учрашди


Вилоят раҳбари оммавий ахборот воситалари вакиллари, ижодкор зиёлиларни Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллиги байрами билан табриклади.

– Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқлигини таъминлаш, самарали жамоатчилик назоратини ўрнатишда биз сизга таянамиз, – деди Э.Турдимов. Самарқанднинг интеллектуал салоҳияти жуда юқори. Лекин бу салоҳиятдан ҳали унумли фойдалана олмаяпмиз. Бугун ушбу масалаларда ўзаро фикрлашиб олсак мақсадга мувофиқ бўлади.

Вилоят санъаткорлари томонидан ижро этилган шўх куй-қўшиқлар тадбирга ўзга шукуҳ бағишлади.


Ғ.Ҳасанов ЎзА
5 350