Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.05.2018 20:09 Чоп этиш версияси

Самарқанд ветеринария медицинаси институтига Москвадан ректор келди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Самарқанд ветеринария медицинаси институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори билан Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти негизида ташкил этилган Самарқанд ветеринария медицинаси институтига ректор тайинланди.

Ушбу вазифага 1958 йилда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида туғилган, шу пайтгача Россиядаги Москва вилояти давлат университети химия-биология факультети декани вазифасида фаолият кўрсатган Юнусов Худойназар Бекназарович тайинланди.

Худойназар Юнусов биология фанлари доктори, профессор ҳисобланади.

ЎзА
8 961