ЎзА Ўзбек

17.10.2020 Чоп этиш версияси

Самарқанд туманида янги сайёҳлик объекти очилди

Самарқанд туманида янги сайёҳлик объекти очилди

Оҳалик тоғ ён-бағрида жойлашган Янгиариқ маҳалласи ҳудудида ташкил этилган “Оқбўйро гарден” экотуризм маскани мароқли дам олиш учун оромгоҳлар, миллий кўринишдаги шийпонлар, сузиш ҳавзаси, болалар ўйин майдончасини ўз ичига олади. 

Шунингдек, очиқ ҳавода меҳмонлар учун концерт ва шоу-дастурлар намойиш этилади. Ҳудудга ташриф буюрувчилар тоғ манзарасидан баҳраманд бўлиши ҳамда пиёда, отда ёки эшакда сайр қилишлари мумкин.

photo_2020-10-17_17-37-56.jpg

photo_2020-10-17_17-38-07.jpg

Меҳмонлар учун экстремал туризм хизматларидан фойдаланиш, квадроциклларда сайр қилиш, пароплан, делтаплан ва ҳаво шартларида парвоз қилиш имкониятлари ҳам яратилган. Замонавий талабларга жавоб берадиган лойиҳанинг умумий қиймати 10 миллиард сўмдан ортиқ.

Мазкур масканнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.Абдуҳакимов ва Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов иштирок этди.

photo_2020-10-17_17-38-12.jpg

photo_2020-10-17_17-38-33.jpg

photo_2020-10-17_17-38-30.jpg

2 415
Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА