ЎзА Ўзбек

10.07.2018 18:00 Чоп этиш версияси

Самарқанд давлат университетида сиртқи ва кечки таълим жорий этилади

Самарқанд давлат университетида сиртқи ва кечки таълим жорий этилади Самарқанд давлат университетида 11 йўналиш бўйича сиртқи, 4 йўналиш бўйича кечки таълим шаклида абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш бошланди.

2018/2019 ўқув йилида сиртқи бўлимларга 500 нафар, кечкида эса 200 нафар талаба қабул қилиш режалаштирилган.

– Сиртқи ва кечки таълим йўналишларида ўқиш тўлиқ тўлов шартнома асосида амалга оширилади, – дейди Самарқанд давлат университети қабул комиссияси масъул котиби Р.Мирзаев. – Абитуриентлардан ҳужжатлар кечки таълим йўналишлари учун 25 июлга қадар, сиртқи бўлимлар учун 31 июлгача қабул қилинади. Абитуриентлар тест синовлари асосида талабаликка қабул қилинади


Ғолиб Ҳасанов, ЎзА
11 305