Самарқанд давлат чет тиллар институти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 8 ноябрдаги фармони асосида ташкил этилган.

Ҳозирда институт мамлакатимиз олий ва ўрта-махсус, халқ таълими тизимлари, туризм соҳаси учун юқори малакали хорижий филология мутахассислари, гид таржимонлар тайёрловчи нуфузли илм даргоҳи ҳисобланади.

Айни кунда институтда 4 факультет, 20 та кафедра фаолият олиб бормоқда. 14 бакалавр таълим йўналиши ва 3 магистратура мутахассислиги бўйича 5 мингга яқин талаба таҳсил олмоқда. Уларга 350 нафар профессор-ўқитувчи дарс беради. Ўз навбатида хорижлик талабалар ҳам ўзбек тилини ўрганиш мақсадида институтга келиб таҳсил олади. Масалан, ҳар йили 10-20 нафар германиялик талаба институтда ўзбек тилини ўрганади. Институт ректорининг айтишича, улар бир ой ичида ўзбек тилида гапира бошлайди. Чет эллик талабаларда тил ўрганишга бўлган иштиёқ жуда кучли.

image_2019-11-08_18-38-24.png

– Дунё миқёсида етти мингта тил бўлса, улар орасида ўзбек тили ҳам ўз муносиб ўрнига эга, – дейди Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори Илҳомжон Тўхтасинов. – Жамоа билан биргаликда ўзбек тилининг 18 та дурдона, бадиий асарларини инглиз тилига таржима қиляпмиз. Масалан, Ойбекнинг “Навоий” романини хорижий тилга ўгирдик. Тарихий асар бўлганлиги сабабли таржима жараёнида кўплаб қийинчиликларга дуч келинди. Хорижликлар бизнинг тарихимиз, маданиятимиз, урф-одатларимиз ҳақида кўпроқ билишини истаймиз.

Йигирма беш йиллик давр ичида институт нафақат республикада, балки хорижий олий таълим муассасалари орасида ҳам танилди, улар билан ҳамкорлик келишувлари имзолади.

Бугун олий таълим муассасаси Жанубий Корея, Россия, Хитой, Германия каби ўнлаб давлатлар билан ҳамкорлик алоқалари олиб бормоқда. Институт ахборот хизматининг маълум қилишича, айни пайтда институтда 20 нафардан ортиқ хорижлик профессор-ўқитувчилар талабаларга дарс бермоқда.

image_2019-11-08_18-38-59.png

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд давлат чет тиллар институти ташкил этилганига 25 йил тўлди