ЎзА Ўзбек

23.11.2019 Чоп этиш версияси

Самарқанд​да "Реал Мадрид" академияси​ очилади

Самарқанд​да "Реал Мадрид" академияси​ очилади

"Invest in Samarkand" I халқаро инвестицион форуми давомида Самарқанд вилоят футбол ассоциацияси ва Испаниянинг "Реал Мадрид" футбол академияси ўртасида келишув меморандуми имзоланди.

Самарқанд вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Э. Турдимов форум доирасида "​Реал"​ клубининг Марказий Осиё ва Африка қитъаси бўйича махсус вакили Иниго Аренилласни қабул қилди.

photo5388610654581140575.jpg

photo5388610654581140576.jpg

Учрашув давомида Самарқандда "​​Қироллик клуби"​ академиясини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда иккала томон мазкур ҳамкорликни амалга ошириш бўйича ўз фикр-мулоҳазалари, талаб ва таклифларини билдиришди.

Якунда келишув меморандуми имзоланди.

photo5388942904661224665.jpg

photo5388610654581140574.jpg

7 288
Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА​