ЎзА Ўзбек

08.07.2020 Чоп этиш версияси

«Самарқанд айланма йўли» йил якунига қадар тўлиқ таъмирланади

«Самарқанд айланма йўли» йил якунига қадар тўлиқ таъмирланади

Бугунги кунда мамлакатимиз бўйлаб йўл инфратузилмасини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар асосида автомобиль йўлларининг сифати замон талабларига мос ҳолатга келтирилмоқда. 

Жумладан, Самарқанд вилояти ҳудудидаги М-37А (4Р-45) «Самарқанд айланма йўли» ҳам мамлакатимиз ҳудудидаги алоҳида аҳамиятга эга йўллардан бири ҳисобланади. Узоқ йиллар давомида эътиборсизлик сабаб таъмирталаб ҳолатга келиб қолган автойўлда 2013 йилдан қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланган эди. Умумий узунлиги 46 км бўлган йўлда бунёдкорлик ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Ҳудуддаги мавжуд 7 та кўприк ва йўл ўтказгичлардан 2 тасининг таъмирлаш ишлари якунланган. Жорий йил якунига қадар кўприк ва йўл ўтказгичлар тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, М-37А (4Р-45) «Самарқанд айланма йўли» тўлиқ ишга тушади.

photo_2020-07-08_16-39-09.jpg

photo_2020-07-08_16-39-06.jpg

photo_2020-07-08_16-38-55.jpg

4 809
Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА