ЎзА Ўзбек

07.08.2018 17:50 Чоп этиш версияси

Саккиз ойда ечилмаган муаммо 6 кунда ҳал бўлди

Саккиз ойда ечилмаган муаммо 6 кунда ҳал бўлди
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани “Ўзбекистон“ овул фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Улуғбек Аминов 2017 йилнинг 22 ноябридан 2018 йилнинг 12 июль кунигача туман электр тармоқлари корхонаси ва туман Мажбурий ижро бюроси ўртасида ўзи ишлатмаган 4 минг 887 кВт электр энергияси учун белгиланган қарздорликнинг келиб чиқиш сабабларини ҳал қила олмасдан овора бўлиб ишхонаси туман тиббиёт бирлашмаси раҳбариятидан гап эшитаётганлиги тўғрисида мурожаат қилди.

Тўрткўл тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг мониторинг мутахассиси Худайберген Қўчқоровга ушбу аризани белгиланган тартибда зудлик билан ўрганиб чиқиш ва мурожаат эгасига жавоб бериш юклатилди. Мазкур аризани ўрганишда мутахассислар томонидан Улуғбек Аминов хонадонидаги №232039 сонли ҳисоб рақамидаги эски ҳисоблагични 2017 йил 22 ноябрда янгисига алмаштирилиши натижасида МИБ ходими Жўшқин Ниязимбетов томонидан 2017 йилнинг 25 сентябр куни ҳисоблагич кўрсаткичи 4 минг 887 кВт, деб СМС хабар юборилганлиги ва (4887-1996 =3691 кВт) ортиқча ишлатилмаган электр энергияси қарздорлиги ёзилганлиги аниқланди. Бунинг натижасида 2017 йилнинг 22 ноябридан 2018 йилнинг 12 июлигача ишлатилмаган энергия учун 741000 (Етти юз қирқ бир минг сўм) миқдордаги қарздорлик У.Аминов номига расмийлаштирилганлиги аниқланди.

Худайберген Қўчқоров томонидан туман электр тармоқлари идораси ходимларига ва тумани МИБнинг собиқ ходими Жўшқин Ниязимбетовга Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг тегишли моддалари бўйича ўтказилган суҳбати ва тушунтиришлари натижасида У.Аминов хонадонига нотўғри ҳисобланган 3 минг 691 кВт соат ортиқча ишлатилмаган электр энергияси қарздорлиги бўйича ҳисобланган 741000 (Етти юз қирқ бир минг сўм) туман МИБнинг собиқ ходими Жўшқин Ниязимбетов томонидан хато СМС хабар юборилганлиги сабабли ўз шахсий ҳисобидан товон сифатида Улуғбек Аминов номига тўлиқ тўлаб берилди ва ушбу нотўғри ҳисобланган қарздорлик тугатилиб саккиз ойда ечилмаган муаммо 6 кунда ҳал бўлди.

ЎзА
9 113