ЎзА Ўзбек

20.05.2020 Чоп этиш версияси

Саховатпеша биродар тожик халқининг инсонпарварлик ёрдами

Саховатпеша биродар тожик халқининг инсонпарварлик ёрдами

Сирдарё вилоятига жўнатилган бу галги инсонпарварлик ёрдами қўшни, биродар Тожикистон давлати ва унинг саховатпеша тожик халқи томонидан амалга оширилди.

“Сардоба” сув омборининг қисман ўпирилиши оқибатида юзага келган сув тошқинидан зарар кўрган фуқароларга инсонпарварлик ёрдами ортилган поезд эшелони Тожикистон Республикасидан Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрига етиб келди.

photo_2020-05-20_18-53-16.jpg

photo_2020-05-20_18-53-10.jpg

Ушбу саховат кўмаги Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Имомий Содиқ Ашурбойзода, Тожикистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролар мудофааси Давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари генерал-лейтенант Рустам Шохиён, Сўғд вилояти раиси ўринбосари Анвар Яъкубий ва бошқа расмий делегация вакиллари кузатуви остида олиб келинди.

“Саховат кўмаги”ни олиб келган Тожикистон делегацияси аъзоларини Гулистон шаҳар темирйўл вокзалида Сирдарё вилояти ҳокими Ғофиржон Мирзаев бошчилигида вилоят прокурори Р.Машарипов, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Ш.Хайруллаев, Гулистон шаҳар ҳокими Т.Дадабаев ва бошқалар кутиб олдилар.

photo_2020-05-20_18-53-00.jpg

photo_2020-05-20_18-53-05.jpg

Биродар тожик халқининг ушбу инсонпарварлик ёрдами таркибида 3 минг тонна (45 вагон) цемент, 61 тоннаю 220 кило (1 вагон) мих, 67 тонна (1 вагон) турли ранглардаги бўёқлар, 10 минг дона (4 вагон) шифер каби қурилиш материаллари Гулистон темир йўл вокзалининг қурилиш омборига туширилди.

Ушбу қурилиш маҳсулотлари тез кунда сув тошқиндан зарар кўрган ҳудудларга зарурат даражасига қараб жўнатилади.

5 655
А.ҚАЮМОВ, Ф.ТОШМАТОВ (сурат), ЎзА