ЎзА Ўзбек

29.04.2020 Чоп этиш версияси

“Саховат ва кўмак” жамғармасига хайрия қилмоқчи бўлганлар диққатига!

“Саховат ва кўмак” жамғармасига хайрия қилмоқчи бўлганлар диққатига!

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси Республика ва вилоятлар бўлинмалари ҳисобварақлари тўғрисида
МАЪЛУМОТ

11111111111.PNG

Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган “Саховат ва кўмак” ҳаракати юртимиз бўйлаб кенг қулоч ёйди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузурида ташкил этилган ҳаракат маблағлари карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган жисмоний шахсларга ёрдам бериш учун ишлатилади. Улар пул маблағлари, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар билан таъминланади.

Туман ва шаҳарларда ҳар бир оиланинг моддий аҳволи ўрганилиб, ҳафталик ёрдам кўрсатиладиган эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилмоқда. Уларга берилиши керак бўладиган маблағлар, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар ҳажми ҳам белгиланаяпти.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди

8 777
ЎзА