ЎзА Ўзбек

22.05.2020 Чоп этиш версияси

САХОВАТ ВА КЎМАК: Алишер Усмонов хайрияси аҳолига етказилмоқда

САХОВАТ ВА КЎМАК: Алишер Усмонов хайрияси аҳолига етказилмоқда

Наманган шаҳрида яшовчи Д.Қосимов 2-гуруҳ ногирони, 2 нафар вояга етмаган фарзанди бор. Рафиқаси уй бекаси, рўзғор Д.Қосимовнинг ногиронлик нафақаси ҳамда фарзанд тарбияси учун олаётган нафақа пули ҳисобига таъминланади. Бу маблағлар рўзғор учун бирда етса, бирда етмайди. Бугун улар кўрсатилган саховат ва кўмакдан мамнун.

Гап шундаки, USM Holdings асосчиси Алишер Усмонов “Саховат ва кўмак” жамғармасига 5 миллион АҚШ доллари миқдорида хайрия маблағи ажратган эди. Бу хайрия пулларни Андижон, Наманган, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп болали, ногирон, ёлғиз кексалар, ҳозирда вақтинча даромадини йўқотган ишсиз фуқароларга етказиш ишлари давом этмоқда.

photo_2020-05-22_21-05-32.jpg

photo_2020-05-22_21-05-47.jpg

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 63 маҳаллада яшовчи 1515 фуқарога “Миллий банк” акциядорлик жамияти томонидан очилган банк пластик карточкаларига ўтказилган 2,5 миллион сўмдан хайрия пулларини етказиб берди.

Наманган вилоятидаги 5000 оила учун ҳам 12 миллиард 500 миллион сўм миқдорида хайрия пули ажратилди. Ушбу маблағлар вилоятнинг Наманган шаҳридаги 3000, Наманган ва Чуст туманларидаги 2000 кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлар учун йўналтирилиши кўзда тутилган. Бугун шу пуллар ўз эгаларига топширилди.

photo_2020-05-22_21-05-07.jpg

photo_2020-05-22_21-05-12.jpg

– Боқувчимизни йўқотганмиз, тўрт нафар вояга етмаган фарзандим бор, – дейди Наманган тумани “Тўсар” маҳалла фуқаролар йиғини Ғаллакор кўчасида яшовчи Ҳидоят Шойимова. – Тақдиримдан нолимайман. Аммо яхши инсонлар борлиги учун доим шукрона келтираман. Фарзандларимнинг турмуши фаровон, жамиятга фойдаси тегадиган инсонлар бўлишини ният қиламан.

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 1630 оилага ҳам белгиланган хайрия маблағлари тарқатилди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва масъул ташкилотлар томонидан хайрия маблағларнинг шакллантирилган рўйхатлар асосида манзилли тарқатилиши давом этмоқда.

2 957
ЎзА