ЎзА Ўзбек

15.04.2019 22:37 Чоп этиш версияси

Саида Мирзиёева: “Амалга оширилиши керак бўлган ишлар жуда кўп. Муаммолар ҳам етарлича”

Саида Мирзиёева: “Амалга оширилиши керак бўлган ишлар жуда кўп. Муаммолар ҳам етарлича”

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ўзининг Facebookдаги расмий саҳифасида янги лавозимдаги биринчи иш куни таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Бугун Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидаги биринчи иш куним. Янги жамоа, мутахассислар билан танишдим, олдимизга қўйилган вазифалар юзасидан ўзаро фикр алмашдик.

Амалга оширилиши керак бўлган ишлар жуда кўп. Муаммолар ҳам етарлича. Уларни ҳал қилиш тинимсиз меҳнат талаб этади. Зиммамиздаги бу вазифаларни Агентликнинг кучли жамоаси билан биргаликда ва ҳамжиҳатликда уддалаймиз, деб ишонаман", деб ёзади Саида Мирзиёева.

ЎзА
7 261