Тошкент давлат шарқшунослик университети ва TURKSOY Халқаро турк маданияти ташкилоти ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими онлайн тарзда ташкил этилди.

Тадбир давомида буюк ёзувчимиз Саид Аҳмаднинг университет доценти Хайрулла Ҳамидов томонидан турк тилига таржима килинган “Танланган хикоялар”и тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур китоб “TURKSOY” кўмагида Анқара шаҳрида нашр қилинди.

Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги Фавкулодда ва мухтор элчиси, Саид Ахмад билан яқиндан таниш бўлган Алишер Агзамходжаев мазкур тадбирнинг муҳим аҳамиятини эътироф этиб, Турксой ташкилоти билан элчихона маданий тадбирларни ташкил этишда якиндан хамкорлик килиб келаётганини айтиб ўтди. Шунингдек, машҳур ёзувчимиз билан боғлиқ, ёшлар учун ибратли ҳаётий воқеаларни эсга олди.

photo_2020-10-30_15-20-03.jpg

Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори Гулчеҳра Рихсиева таъкидлаб ўтганидек, “Замонавий ўзбек адабиётида ноёб персонажлар галереясини яратган, инсонларга хос одоб-ахлоқни фольклор услуби ва тавсифнинг нодир намунаси орқали акс эттирган Саид Аҳмад ХХ аср ўзбек сатирасининг устоди, йирик ҳажвий асарлар муаллифи ҳам ҳисобланади. Адиб асарларини ўқир эканмиз, машҳур ўзбек ёзувчиси Ойбекнинг психологик тасвир яратиш маҳорати, Ғафур Ғуломга хос сатира ва Абдулла Қаҳҳорга хос фикрни қисқа, лўнда ифодалаш маҳорати уйғунлигини ҳис қиламиз”. 

Умуман, ТУРКСОЙ ташкилоти билан имзоланган ҳамкорлик шартномаси, келгусида ҳам ўзбек адабиётининг сара намуналарини турк китобхонларига етказиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар миқёсини янада кенгайтиришга замин яратади.

Таржимон Х.Ҳамидов ижод жараёнидаги таассуротларини шундай изҳор қилди: «Мазкур тўплам ажойиб ёзувчимизнинг 100 йиллик юбилейига бағишлаб тайёрланди. Саид Аҳмад ҳикоялари қисқалиги, ифодалар соддалиги, ҳикоянависликнинг ўзига хос услуби билан ажралиб туради. Энг муҳими, ёзувчи соф миллий асар яратишга муваффақ бўлган. Бунда оддий, меҳнаткаш ўзбек кишилари, ёш оила ҳаёти бадиий тасвирланган. 2021 йилда яна бир «халқ ёзувчимиз» Ўткир Ҳошимовнинг ҳикояларини тўплаб, турк тилига ўгириб, адибнинг 80 йиллиги муносабати билан нашр этишни ният қилиб қўйдим».

Тадбирда 2020-2021 ўқув йилида Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаларига масофавий таълим асосида дарс бериб келаётган Анқара университети профессори Айнур Ўз Ўзжан ва Анқара Ҳожи Байрам Вали университети доценти Вали Саваш Елок хам сўзга чиқиб, мазкур асарнинг турк тилида нашр қилиниши турк китобхонлари учун жуда муҳим эканини кайд этишди.

photo_2020-10-30_15-20-02.jpg

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ТДШУ ТУРКСОЙ билан ҳамкорлик шартномасини имзолаган Ўзбекистондаги биринчи олий таълим муассасасидир. 

TURKSOY бош котиби, профессор Дюсен Касеинов Саид Аҳмад ҳакида тўхталиб, ёзувчининг шахс сифатидаги фазилатларини алоҳида қайд этди.

- Таниқли адибнинг ҳар бир ҳикояси китобхонга ҳақиқат, юксак инсоний фазилат, меҳр-муҳаббат, вафо, садоқатдан сабоқ беради, дея сўзини давом эттирди Д.Касеинов. - ТДШУнинг туркшунос мутахассислари томондан тайёрланган ушбу китоб икки ташкилот ҳамкорлиги янги йуналишларини очиб берди, дейиш мумкин. 

ТУРКСОЙ ташкилоти туркий халқлар ва давлатлар ўртасида дўстона муносабатларни ўрнатиш орқали умумий туркий маданият, тил, тарих, санъат, урф-одат ва анъаналарини сақлаш, ривожлантириш, келажак авлодга етказишни таъминлаш мақсадида фаолият олиб бораётган маданий муассасадир. 1993 йил 12 июлда Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистон Маданият вазирликлари томонидан Олма-ота шаҳрида имзоланган халқаро битимга асосан ташкил қилинган ТУРКСОЙ бугунги кунда Россия Федерацияси таркибидаги Олтой, Бошқирдистон, Хакасия, Ёқутистон, Татаристон, Тува каби республикалар, Молдовадаги Гагаузия автоном вилояти ва Шимолий Кипр Турк Республикаси билан бирга жами 14 аъзони бирлаштирган. 

Ташкилот 1993 йилдан бери Туркиянинг Анқара шаҳрида дипломатик мақомга эга халқаро ташкилот сифатида фаолият юритиб келмоқда. 

Мазкур тузилма машхур ўзбек шоири, ёзувчиси, мутафаккири ва давлат арбоби Алишер Навоий, ўзбек замонавий романчилиги асосчиси Абдулла Қодирий каби ўзбек маданий меросида чуқур из қолдирган шахсларни хотирлаш каби қатор тадбирлар уюштирди. Ўзбек ёзувчиси Шукруллога 2017 йил турк адабиётининг йил одами мукофотини топширди. Маданий ҳаётимизда энг катта янгилик сифатида юз берган ТУРКСОЙ лойиҳаларидан яна бири “Турк дунёси маданияти пойтахти” дастуридир. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан номзод сифатида кўрсатилган қадимий Хива шаҳри ТУРКСОЙ доимий Кенгаши томонидан маъқулланиб, 2020 йил “Турк дунёси маданияти пойтахти” мақомига эга бўлди.

Элёр Маҳмудов,
Тошкент давлат шарқшунослик университетининг
Халқаро ҳамкорлик бўйича проректори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саид Аҳмад ҳикоялари турк тилида