ЎзА Ўзбек

10.08.2018 12:14 Чоп этиш версияси

“Сафобой ота” жоме масжиди ноиби ака-укаларни яраштирди

“Сафобой ота” жоме масжиди ноиби ака-укаларни яраштирди
Тошкент шаҳрининг Чилонзор, Сергели ва Миробод туманларида имом-хатиблар “Жиноятчиликнинг олдини олиш долзарб вазифа” шиори остида тадбирлар ўтказмоқда.


Сергели тумани “Ёрқин Ҳаёт” МФЙда яшовчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва нотинч оилалар билан Олмазор тумани “Сафобой ота” жомеъ масжиди ноиби имом Нодир Зиятов иштирокидаги тадбир шулар жумласидандир.

Хусусан, “Қипчоқ“ кўчаси, 135-хонадонда яшовчи ака-укалар ўртасида мерос масаласида анчадан бери ўзаро келишмовчилик бор эди. Шу туфайли оилада давомли жанжаллар бўлиб турган. Мана шундай оила муносабатларидаги жигарларнинг бир бирига бўлган ҳурматсизлиги оқибатида ўзаро келишмовчилик ва тушунмовчиликлар вужудга келган. Имом хатиб уларга насиҳат қилиб, диний тарафлама ҳар хил мисоллар билан тушунтириш ишлари олиб борди. Натижада ака-ука Омоновлар оиласи бир тўхтамга келиб, ярашишди.

Аҳолимиз орасида бундай сабоқ бўлгувчи тадбирларнинг давомийлиги ҳар бир инсонни виждон амрига бўйсуниб яшашга чорлайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

ЎзА
5 740