ЎзА Ўзбек

25.09.2020 Чоп этиш версияси

Садоқатнинг касбига садоқати

Садоқатнинг касбига садоқати
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни 

Бухоро вилояти Жондор туманидаги ихтисослаштирилган давлат математика мактабида 45 нафар ўқитувчи ёшларга таълим-тарбия бериб келмоқда.

Мактаб ўқитувчилари доимий равишда “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловларида муваффақиятли иштирок этиб келади. Сўнгги етти йил ичида мактабнинг 7 нафар фан ўқитувчиси “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловининг вилоят босқичида фахрли 1-ўринни эгаллади. 

Шунингдек, жамоада “Шуҳрат” медали, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими” фахрий унвони, “Меҳнат шуҳрати” ордени, “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган ўқитувчилар бор. Биология фани ўқитувчиси Садоқат Қўчқорова улардан бири.

Муаллима дарсларни самарали ташкил этиши, ўз ишига фидойилиги билан ҳамкасблари ва ўқувчилар ўртасида ҳурмат қозонган. У ўз устида тинмай изланиши, таълим соҳасидаги янгиликларни меҳнат фаолиятида маҳорат билан қўллаши, янги ғоялар устида ишлаши натижасида ўқувчиларининг ўзлаштириш кўрсаткичини оширишга эришиб келмоқда.

Садоқат Қўчқорова “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2017” кўрик-танловининг республика босқичи ғолиби ва “Халқ таълими аълочиси” унвонига сазовор бўлган. Вилоят миқёсида ўтказилган “Энг яхши инновацион ғоя”, “Энг яхши видеодарс”, “Энг яхши назорат материаллари” каби танловларда яхши натижа кўрсатган.

photo_2020-09-25_11-39-54.jpg

2 022
Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА