«Сабру садоқат» «Ўзбеккино» МАнинг махсус лойиҳаси бўлиб, сериал ёзувчи ва унинг рафиқаси Саида Зуннунова ҳаётига бағишланади.

«Ўзбеккино» МА томонидан Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси Саид Аҳмад таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб беш қисмли «Сабру садоқат» номли сериал эфир юзини кўриш арафасида.

Киносериал жорий йилнинг 8-12 июнь кунлари юртимизнинг барча давлат ва нодавлат телеканаллари: " Oʼzbekiston", "Bolajon", "Oʼzbekiston tarixi", "Oilaviy", "Yoshlar", "Mahalla", "Sevimli TV", "ZOʼR TV", "MY5", "Milliy", "Uzbekistan-online.uz"да намойиш этилади.

«Сабру садоқат» «Ўзбеккино» МАнинг махсус лойиҳаси бўлиб, сериал ёзувчи ва унинг рафиқаси Саида Зуннунова ҳаётига бағишланади. Фильмда меҳр-муҳаббат, улкан бардош, кучли матонат, букилмас ирода, енгилмас ғурур ҳақида ҳикоя қилинади. Киносериал 1950-1955 йиллардаги реал воқеликларга асосланган. Режиссёр Ҳамидулла Бобоқулов «Сабру садоқат» телесериалини Нозим Аббосовнинг «Саид билан Саида» фильми асосида суратга олган.

"Ушбу махсус лойиҳа ҳаммамизга қадрдон «Саид билан Саида» фильмига киритилмай қолган янги саҳналар билан бойитилди. Бу томошабинлар учун Саид Аҳмаднинг 100 йиллик тўйига ҳақиқий туҳфа бўлади. Буюк ёзувчи ҳақидаги сериални суратга олиш эса Нозим Аббосовнинг эзгу орзуси эди ва бу орзу эндиликда рўёбга чиқадиган бўлди,” – дея таъкидланади «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ахборотида.

Саид Аҳмаднинг асарлари кириб бормаган уй, қалб бўлмаса керак. Айниқса, ёзувчининг пьесалари катта шон-шараф ва машҳурлик келтиргани барчамизга аён. Жумладан, улар ичида «Келинлар қўзғолони» комедияси алоҳида ажралиб туради. Ушбу асар театрда, кинода ўз ўрнини топгандан сўнг Саид Аҳмад номини ўзбек адабиёти классик намоёндалари қаторига кўтарди, десак муболаға бўлмайди. Бинобарин ёзувчининг бу комедияси дунёнинг 14 та мамлакатида саҳналаштирилган. Ва ниҳоят бугун шундай унутилмас асарларни халқига мерос қолдирган адиб ҳақида, унинг ёрқин хотирасига бағишлаб «Сабру садоқат» фильми суратга олинди.

«Адиблар хиёбонининг очилишида Президентимиз томонидан классик асарларни ўрганиш, китоблар нашр этиш, ижодкорларнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган фильмлар яратишнинг нечоғли аҳамиятли вазифа эканлигига алоҳида урғу берилди», – дея изоҳ беради «Ўзбеккино» Миллий агентлиги матбуот хизмати. «Сабру садоқат» эса юқоридаги фикрларнинг исботи сифатида катта экранларга чиқиш тараддудида. Ушбу акция доирасида 8-12 июнь кунлари юртимиз телеэкранларида Саид Аҳмадс сенарийлари асосида суратга олинган «Келинлар қўзғолони», «Тўйлар муборак» ва «Муҳаббат можароси» фильмлари сифати яхшиланган ҳолатда томошабинлар эътиборига қайта тақдим этилади.

Нилуфар Муродова

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Сабру садоқат» номли сериал эфир юзини кўриш арафасида