ЎзА Ўзбек

14.06.2018 09:23 Чоп этиш версияси

Саховатдан кўнгиллар шод бўлди

Саховатдан кўнгиллар шод бўлди
Ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларга ёрдам қўлини чўзиш, бемор ва ногиронларга яқиндан кўмак кўрсатиш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш халқимизга хос азалий, эзгу фазилатлардан биридир.

Муборак Рамазон ҳайити арафасида Наманган шаҳрида истиқомат қилаётган бир гуруҳ эҳтиёжманд кишиларни кўнглини шод этиш мақсадида савобли иш амалга оширилди. Шаҳар ҳокими, прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи, давлат солиқ инспекцияси раҳбари бошчилигидаги секторлар ташаббуси билан вилоят марказидаги мавжуд 102 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 225 нафар хонадон соҳибига рўзғорда зарур бўладиган ун, ёғ, гўшт, шакар, гурунч, тухум, картошка ва мевалардан иборат 10 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

0e3e489e-0b08-4373-be1a-50ea66a2fe48.jpg

Наманган шаҳар хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида шу муносабат билан ўтказилган маросимда вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров сўзга чиқиб, йиғилганларни Рамазон ҳайити байрами билан самимий табриклаб, эзгу тилакларини билдирди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 11 июндаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори энг аввало, халқимиз маънавий ҳаёти, миллий қадрият ва анъаналаримизнинг ажралмас бир қисми бўлган, муқаддас ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини яққол ифода этадиган ҳайитни муносиб нишонлаш, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, эзгулик, хайр-саховат ва шукроналик туйғуларини кучайтириш, ёшларимизда юксак инсоний фазилатларни камол топтиришда муҳим ўрини тутишини таъкидлади.

5dec04a0-6f6e-4354-a4fb-501912656f00.jpg

Ҳукуматимиз томонидан бугунги кунда аҳоли фаровонлиги ва бандлигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳияти ҳақида ҳам тўхталиб, хусусан, Юртбошимиз қарори билан тасдиқланган “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури бўйича яратилган қулайликлардан оқилона фойдаланиш лозимлигини қайд этди.

6da444f2-4383-436b-b921-b84d24c47ff3.jpg

– Бундан тўрт йил аввал турмуш ўртоғим вафот этгач икки фарзандим билан боқувчисиз қолдик. Юртимизда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмаслигини бугунги тадбирда яна бир карра дилдан ҳис этдик. Юксак эътибордан кўнглимиз тоғдек кўтарилди. Бизларни доимо ардоқлашаётгани учун Президентимизга, вилоят раҳбарларига чексиз миннатдорлик билдираман, – дейди Наманган шаҳридаги “Яккатут” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Шоҳида Қаюмова.

Оқилхон Дадабоев,
журналист

7 364