ЎзА Ўзбек

13.08.2018 19:47 Чоп этиш версияси

Саҳнада кечган саодатли умр

Саҳнада кечган саодатли умр Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Исмоилова элимиз ардоғидаги санъаткорлардан бири.

Умрини театр санъатига бахшида этган, шу боис халқимиз қалбидан жой эгаллаган актриса умрбоқий образларни ижро этмоқда. Серқирра ижодкор Дилбар Исмоилова дубляж соҳасида ҳам самарали ижод қилиб, томошабинлар қалбидан чуқур жой эгаллади.

Ўзбекистон давлат драма театрида актрисанинг саксон ёшга кириши муносабати билан ташкил этилган тадбирда санъаткорлар, маданият соҳаси вакиллари, томошабинлар, актрисанинг яқинлари, ҳамкасблари шогирдлари иштирок этди.

Актриса ҳақида илиқ фикрлар, тилаклар билдирилди. Унинг ҳаёти ва ижодини акс эттирувчи видеоролик олқишлар билан қарши олинди. Тадбир сўнгида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад асари асосида саҳналаштирилган «Вафодор» спектакли намойиш этилди. Унда Дилбар Исмоилова Саодат ая ролини ижро этди.

5-faqat saytga.JPG

15.JPG

Моҳигул Қосимова, Оқил Ғуломов (сурат) ЎзА
5 762