ЎзА Ўзбек

08.08.2018 21:16 Чоп этиш версияси

Руҳият ва моҳиятга йўғрилган тасвирлар

Руҳият ва моҳиятга йўғрилган тасвирлар Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб рассом Насиба Абзалованинг “Руҳият ва моҳият” номли шахсий кўргазмаси очилди.

Насиба Абзалова 2005 йили Тошкент давлат политехника университети (ҳозирги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети)нинг Дизайн факультетини тамомлаган. 2012 йилда рассомнинг “Изтироб” номли биринчи шахсий кўргазмаси омма эътиборига ҳавола этилган. Ижодкор мамлакатимизда ўтказилган санъат фестивалларида фаол қатнашиб келади.

Кўргазмада рассомнинг рангтасвир ва графикада ишланган 40 га яқин ижодий иши намойиш этилмоқда. “Озодлик”, “Бахтни ҳис этиш”, “Руҳият ва моҳият”, “Белбоғ” номли асарлари кишиларни фалсафий фикрлашга ундайди.

Кўргазма жорий йилнинг 15 августига қадар давом этади.

8 (1).jpg

11.jpg

Аъло Абдуллаев (сурат) ЎзА
6 097