ЎзА Ўзбек

08.08.2018 12:11 Чоп этиш версияси

Россиялик Олга Забелинская Осиё Ўйинлари – 2018да Ўзбекистон байроғи остида чиқади

Россиялик Олга Забелинская Осиё Ўйинлари – 2018да Ўзбекистон байроғи остида чиқади
Ўзбекистонлик веломарафончилар таркибида Россиянинг собиқ спортчиси Олга Забелинская ҳам бор.

Забелинская “Матч ТВ”га берган интервьюсига кўра, Россия спорти атрофидаги муҳит ўтишининг асосий сабаби бўлган. 2020 йилги Олимпиада ўйинларида иштирок эта олмаслигига ишонч ҳосил қилгандан кейин шундай қарорга келганини айтади.

Илгари спортчи Россия велоспорт федерацияси (ФВСР)га фуқаролигини ўзгартириш ва Ўзбекистон таркибига қўшилиш нияти борлигини билдирган.

Олга Забелинская 2012 йилда Лондондаги Олимпия ўйинлари бронза медали совриндори ва Россия терма жамоаси таркибида Рио – 2016 ўйинларида кумуш медални қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 август – 2 сентябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтказиладиган XVIII ёзги Осиё ўйинларида 232 нафар спортчимиз спортнинг 30 тури бўйича ғолиблик учун баҳслашади.

ЎзА
6 643