ЎзА Ўзбек

13.08.2018 13:14 Чоп этиш версияси

"Россияга кетмоқчи эдим, фикримдан қайтдим..."

"Россияга кетмоқчи эдим, фикримдан қайтдим..."

– Ўтган йили коллежни битирдим. Бир йил ишсиз юрдим. Шу сабаб Россияга ишлагани кетмоқчи бўлиб юрган эдим. “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури бўйича тумандан ишчи гуруҳ келди ва менга тадбиркорлик қилишда моддий ёрдам берилишини билдирди. Шундан сўнг чет элга кетиш фикридан қайтдим. Очиғи, бу ташаббус ва имконият мени жуда хурсанд қилди. Эндиликда 50 миллион сўм кредит олиб, ўзим билан яна икки дўстимни иш билан таъминламоқчиман, – дейди Шаҳзод.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи матбуот хизматининг хабарига кўра, ўрганишлар натижасида Амударё туманида истиқомат қилувчи Шаҳзод Азатбаев ўз қишлоғида хизмат кўрсатиш шохобчасини ташкил этадиган бўлди.

“Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури доирасида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозирги вақтда Қорақалпоғистондаги барча туман ва шаҳарларда уйма-уй юриб, ёшларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилмоқда.

ЎзА
5 878