ЎзА Ўзбек

23.11.2019 Чоп этиш версияси

Россиядан келаётган айрим озиқ-овқат маҳсулотлари Ўзстандарт талабларига жавоб бермайди

Россиядан келаётган айрим озиқ-овқат маҳсулотлари Ўзстандарт талабларига жавоб бермайди

Республикамизга олиб келинган Россия Федерацияси “Орелпродукт” АЖ да ишлаб чиқарилган “Говядина тушеная высший сорт” маҳсулоти ГОСТ 5284-84 стандартининг 1.6 банди талабига жавоб бермаслиги маълум бўлди.

Шунингдек, консерва маҳсулотидаги гўштнинг ташқи кўриниши ва консистенция талаби ҳамда гўшт ва ёғнинг оғирлик улуши белгиланган меъёрга жавоб бермади.

photo5388702833169247366.jpg

photo5388702833169247365.jpg

Бундан ташқари, “Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисида”ги техник регламентнинг 1-§. 6-банди талабига асосан маҳсулотда давлат тилидаги маълумот бўлмаган.

2-§. Ж-банди талабига асосан - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида импорт қилувчи ташкилотнинг номи ва жойлашган манзили ҳам кўрсатилмаган.

Ҳурматли истеъмолчилар, маҳсулот харид қилаётганингизда албатта унинг сифатига эътиборли бўлинг!

5 740
ЎзА