ЎзА Ўзбек

17.09.2020 Чоп этиш версияси

Россияда қазилма ишларига оид солиқ тўлови оширилди

Россияда қазилма ишларига оид солиқ тўлови оширилди

Бош вазир Михаил Мишустин Россияда солиқларнинг ошиши бўйича изоҳ берди.

Унга кўра, мамлакат ҳукумати ижтимоий вазифаларни бажариши учун давлат бюджети даромадини ошириши лозим.

“РИА Новости”да ёзилишича, Мишустин, «Айрим йирик компаниялар фақат нефть компаниялардан маблағ олишини айтмоқда», деб таъкидлаб, мураккаб иқтисодиётда солиқ юки фақат нефть компаниясига, балки барчага баравар тақсимланиши лозимлигини айтган.

Малумот ўрнида, Россияда 16 сентябрдан қазилма ишларига оид солиқ ошиши кўзда тутилган.

Молия вазирлиги бу тадбир бюджет дефицитини камайтиришини таъкидламоқда.

Бундан ташқари маҳкама тамаки маҳсулотларига акциз солиғини ҳам 20 фоизга ошириш таклифини берган.

1 364
ЎзА