Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия Федерациясининг таълим ва фан қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари Тошкент тиббиёт академиясининг фахрий профессори бўлди

Ташриф доирасида Г.Онищенко Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчиларига “Замонавий шароитда биохавфсизликни таъминлаш” мавзусида маъруза қилди.


21 декабрь куни Тошкент тиббиёт академиясига Россия Федерациясининг таълим ва фан қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари, Россия Федерацияси фанлар академияси академиги Генадий Григорьевич Онищенко ташриф буюрди.

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги тиббий таълим ва илм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Г.Онищенко Тошкент тиббиёт академиясининг фахрий профессори унвонига сазовор бўлди.

Ташриф доирасида Г.Онищенко Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчиларига “Замонавий шароитда биохавфсизликни таъминлаш” мавзусида маъруза қилди.